"Манчестер Юнайтед" Лукаку борасидаги яна бир таклифни рад этди

Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 14:29
Манкунианликларга Ромелу Лукаку борасидаги таклиф ёқмади.

BBC хабарига кўра, "Интер" Лукакуга 60 миллион евро таклиф қилган. Бу сумма "Юнайтед" икки йил олдин Лукакуни "Интер"дан сотиб олган маблағидан камроқ. Ўшанда МЮ бельгияликни 75 миллион еврога сотиб олганди.

"Интер" ҳали ҳам Лукакунинг трансферидан умид узмаган. Яқин вақтларда "Интер" ҳужумчи борасидаги навбатдаги таклифини юбориши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC