"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилиши мумкин.
Аргентиналикнинг устувор мақсади — Милан клубида қолиш, аммо Италия клуби футболчини яхши нархга сотиб юборишни истаса, Лаутарога МЮ варианти кўпроқ ёқмоқда.
Футболчига шунингдек Ла Лигадан ҳам қизиқиш борлиги маълум қилинган.