"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Испанияга кўчиб ўтади
15 июл 2024 11:31
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Испанияга кўчиб ўтади
"Вильярреал" Вилли Камбваланинг трансферига шайланмоқда.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Вилли Камбвала Испаниянинг "Вильярреал" жамоасига ўтади, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабар қилинишича, "эль субмарино амарильо" 19 ёшли Камбвалани сотиб олиш ҳуқуқи ва кейинги трансфер фоизи билан 10 млн еврога трансфер қилиш бўйича келишиб олган. Ҳимоячи яқин орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Вилли Камбвала 2023/24 йилги мавсум МЮ асосий таркибида 10 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар