"Манчестер Юнайтед" Фернандеш ўрнига бошқа ўйинчини харид қилмоқчи
21 янв 2020 13:55
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Фернандеш ўрнига бошқа ўйинчини харид қилмоқчи
"Спортинг" хавбеки Бруну Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери амалга ошмайдиган бўлди.
Шу сабаб манчестерликлар раҳбарияти португалиялик футболчининг ўрнига бошқа ўйинчини харид қилмоқчи.
Хабар берилишича, "Манчестер Юнайтед" "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весинони нишонга олган. Клуб январда ўйинчини трансфер қилмоқчи.
"Интер" эса Весинони қишда сотмоқчи эмас. Ўйинчига олдинроқ "Эвертон", "Севилья" ва "Рома" клублари қизиқмоқда.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар