

"Погба "Рочдейл"га қарши баҳсда ўйнади. У 90 дақиқа ажойиб ҳаракат қилди, аммо тўпиғига берилган зарба туфайли тўпиғи шишиб кетди", - дейди Сульшер.
"Шундай экан, Поль "Арсенал"га қарши баҳсгача тикланиш учун ҳамма имкониятини ишга солмоқда".
Погба жорий мавсум МЮ сафида барча турнирларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, МЮ - "Арсенал" ўйини 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.



