"Манчестер Юнайтед" Эррерага ҳафталик маоши 120 минг фунт бўлган янги шартнома таклиф қилади

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017, 12:43
"Манчетсер Юнайтед" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Андер Эррерага ҳафталик маоши 120 минг фунт бўлган янги битим таклиф қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, манкунианлар ёзда футболчи билан янги шартнома шартларини келишиб олмоқчи.

Эррера ва МЮ ўртасидаги ҳозирги битим яна бир йил амалда. "Манчестер Юнайтед" футболчи билан узоқ муддатли келишув имзолаш ниятида.

27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛнинг 25 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail