UZ

Сўнгги янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" де Хеани сақлаб қолишни режалаштирмоқда Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" де Хеани сақлаб қолишни режалаштирмоқда

"Манчестер Юнайтед" испаниялик дарвозабон Давид де Хеанинг келажаги борасида бош қотирмоқда.

Манчестерликлар ҳамкорликни 2024 йилга қадар узайтириш бандини фаоллаштиришни кўриб чиқмоқда. Аммо, якуний қарор қабул қилинмади.

31 ёшли испаниялик дарвозабон 2011 йилнинг ёзидан бери "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Давид жорий мавсум АПЛ доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика