"Манчестер Юнайтед" чехиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи
15 апр 17:39
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" чехиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари ёзги трансфер ойнасида "Байер" ва Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқчи.
Инсайдер Патрик Бергернинг сўзларига кўра, "қизил иблислар" 29 ёшли чехиялик футболчи билан аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. "Байер" ўз форвардини сотишдан 25-30 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Шикнинг "фармацевтлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, чехияликнинг ўзи Туманли Альбионда ўз кучини синаб кўришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Патрик Шик жорий мавсум Германия чемпионатида 26 ўйин ўтказиб, 17 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар