UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

"Манчестер Юнайтед" Ансу Фатига кўз тикмоқда Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Ансу Фатига кўз тикмоқда

Англия чемпионати вакили "Барселона" футболчиси Ансу Фатига қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган ёзда Каталония клуби аъзоси Френки де Йонгни ҳар қанча уринмасин қўлга кирита олмаган манкунианлар энди "Барселона" келаётган ёзги трансферлар ойнасида Ансу Фатини қўйиб юборишга розилик билдиришига умид қилмоқда.

Фати "кўк-анорранглилар" билан 2027 йилгача кучда бўладиган шартномага эга, унинг ушбу келишувни бузиши учун товон пули қарийб 1 миллиард евро этиб белгиланган. Бироқ ҳужумчи жорий мавсумда кутилганидай ўйин кўрсата олмаяпти. У шу пайтгача жамоасининг 30 та ўйинида 6 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи ушбу ўйинларнинг атиги 9 тасида асосий таркибда майдонга туширилган.

Ҳозирча "Барселона" "қизил иблислар"дан бўладиган ҳар қандай таклифни эшитмаслиги мумкин. Лекин яқин бир неча ой ичида муҳим ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. 

"Манчестер Юнайтед" юқори даражали ҳужумчи изламоқда. "Ювентус" форварди Душан Влаховичга ҳам қизиқишлар йўқ эмас. Бироқ клуб айнан Фатини улар хоҳлайдиган ҳужумчи эканига ишонишмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика