"Манчестер Юнайтед" 37 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда

Alisher
28 янв 2025, 20:53
"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси Патрик Доргу билан шартнома имзолашга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, итальян клуби 20 ёшли данияликни 36-37 миллион евро эвазига сотишга рози бўлди. Ўйинчининг агенти манкунианлар билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.

Футболчи "Лечче" сафида 57та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt портали Доргуни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano