“Манчестер Юнайтед” ди Мария учун 50 млн. евро таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
5 июл 2014, 11:32
“Манчестер Юнайтед” клуби мураббийлар штаби Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел ди Марияга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беряпти Британия матбуоти.
Маълумотга кўра, манкунианликлар Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 50 млн. евро таклиф қилишяпти.

Хабарингиз бор, Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал мундиалдан сўнг “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олади. Айнан Гал ди Марияни ўз жамоасида кўришни истаяпти.

Таъкидлаш жоиз, “Реал” клуби раҳбарияти “Монако” ярим ҳимоячи, айни пайтда 6 та гол билан ЖЧ-2014 тўпурари бўлиб турган Хамес Родригесни қизиқиш билдирмоқда. Агар Хамес Мадридга келадиган бўлса, Мариянинг МЮга трансфер эҳтимоли ортади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›