"Манчестер Юнайтед" Бэйл учун 150 млн евро таклиф қилиб, яна уни сотиб олишга уриниб кўрмоқчи

Aslanov Jasurbek
30 янв 2015, 13:47
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни харид қилиш фикридан воз кечмоқчи эмас.

Маълумот манбасининг тасдиқлашича, манкунианликлар уэлслик футболчини яна бир бор сотиб олишга уриниб кўради ва унга 150 миллион евро тўлашга тайёр. "Қироллик клуби" инглиз клубининг қизиқиши ҳақида хабардор, лекин улар ҳеч бир сабабсиз Бэйлни трансферга қўйишмайди. Бошқа томондан "Реал" МЮ дарвозабони Давид Де Хеанинг хизматларига қизиқмоқда. Инглизлар Де Хеа трансферини фақатгина Бэйл трансферининг ичига киритилсагина кўриб чиқиши мумкин. Бу ўринда уэлсликни сотиб олиш қиймати пасаяди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com