

“Шаҳарликлар” биринчи бўлим сўнги Эмерик Лапортнинг зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу “Сити”нинг ўйиндаги дарвоза томон берган илк аниқ зарбаси эди. У эса гол билан якунланди. “Манчестер Сити” жорий мавсум АПЛнинг 15 та ўйинида биринчи берилган аниқ зарба орқали гол урди. Бу АПЛнинг ҳар қайси клубидан жорий мавсумда минимум 6 та голга кўп деганидир.



