

«Шаҳарликлар» учун мазкур титул 2019 йилдаги тўртинчиси бўлди. Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари бундай натижага эришган Англия футболи тарихидаги илк клубга айланди.
Йил боши, яъни, февраль ойида манчестерликлар Лига Кубогининг финалида «Челси»ни (0:0, пен: 3-4) мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлишди. Кейин эса майда, аввалига АПЛда (98 очко билан) зафар қучишган бўлса, сўнг, Кубокнинг ҳал қилувчи ўйинида «Уотфорд»ни йирик ҳисобда (6:0) таслим этиб, бош соврин эгасига айланишди.




