"Манчестер Сити" скаутлари "янги Пирло"ни кузатишади
24 ноя 2019 17:40
Янгиликлар
"Манчестер Сити" скаутлари "янги Пирло"ни кузатишади
"Манчестер Сити" скаутларни Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Рома" ва "Брешия" ўртасидаги учрашувга юборади.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Англия клуби вакилларининг мақсади - А Сериядаги дебютантлар ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг ўйинини кузатиш.
Таъкидланишича, 19 ёшли италияликнинг "Манчестер Сити"га ўтиши кейинги мавсум олдидан содир бўлиши мумкин.
Тонали ушбу мавсумда 11 учрашув ўтказиб, битта гол урди ва иккита узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, "янги Пирло"га "Ювентус", "Интер", "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди.
"Рома" - "Брешия" учрашуви 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар