UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Манчестер Сити" нима учун 48 соатда иккита ўйин ўтказди? Янгиликлар

"Манчестер Сити" нима учун 48 соатда иккита ўйин ўтказди?

Якшанба куни "Сити" "Арсенал"га қарши ўйнаган бўлса, сешанба куни "Утфорд"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Нега "Арсенал" каби чоршанба куни эмас? Ҳаммаси "Манчестер Юнайтед"нинг Европа Лигасидаги тақвими туфайли.

"Юнайтед" чоршанба куни "Олд Траффорд"да "Твенте"ни қабул қилади. Манчестер полицияси бир кунда иккита маҳаллий суперклуб ўйини бўлишини маъқулламайди: бу ҳолатда ҳаддан ташқари иш юки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тушади. Охирги марта бу 2015 йил октябрь ойида содир бўлган.

УЕФА, Премьер-лига ва Англия футбол лигаси муаммони муҳокама қилди, бироқ уни ҳал қилмади. Назарий жиҳатдан "Манчестер Юнайтед" ўйини пайшанба кунига кўчирилиши мумкин – жамоанинг Премьер-лигадаги навбатдаги ўйини якшанба куни бўлади. Ва "Сити"нинг Кубок ўйини чоршанба кунига кўчирилиши мумкин эди, чунки уларнинг навбатдаги лига ўйини шанба куни тушда бўлади.

Шунга қарамай, УEФА "Манчестер Юнайтед" ўйини олдиндан режалаштирилган оқшомда бўлиб ўтиши, тақвимни муҳокама қилишда еврокубоклар устуворлигини таъкидлади. Шу боис "Сити" 48 соат ичида икки марта ўйнади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика