

Жоржиньонинг агенти Жоао Сантос мижозига “Манчестер Сити” қизиқаётганлигини тасдиқлади. Клуб ярим ҳимоячи учун 50 млн евро тўлашга тайёр.
“Жоржиньо айни вақтда “Наполи” аъзоси ҳисобланади. “Манчестер Сити” ва “Наполи” ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Менга маъқул келаётгани “Наполи” ўзини хотиржам тутмоқда. Кўрамиз, ҳаммаси нима билан тугар экан”, — дейди Сантос.



