"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар

Aslanov Jasurbek
19 окт 2018, 18:25
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Бёрнли"га қарши АПЛнинг 9-тур учрашувида майдонга тушишга тайёр.

Олдинроқ, "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола бельгиялик сафга қайтганини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне август ойи ўрталарида клуб базасида ўтказилган машғулотда жароҳат олганди. Аввалига футболчининг тикланиши учун 3 ой керак бўлиши айтилган эди, аммо у муддатидан аввал сафга қайтди.

"Манчестер Сити" - "Бёрнли" ўйини 20 октябрь куни Манчестердаги "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports Italy

Сўнгги янгиликлар

Барча ›