"Манчестер Сити" Жоау Канселу билан шартномани узайтирди
01 фев 2022 15:21
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Жоау Канселу билан шартномани узайтирди
"Манчестер Сити" ҳимоячи Жоау Канселу билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
27 ёшли португалиялик футболчининг шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, энди у икки мавсумга узайтирилди - 2027 йилнинг ёзига қадар.
Канселу "Ман Сити"га 2019 йилнинг ёзида "Ювентус"дан 65 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ҳимоячи Манчестер жамоаси таркибида 106та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 14та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар