

The Telegraph нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” Габриэль Жезус, Давид Сильва ва Кевин де Брюйне билан шартномаларни узайтиришга уринмоқда.
Жезуснинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади ва у йилига 3,5 миллион фунт стерлинг маош олади. “Сити” Жезуснинг маошини икки баробар оширишга тайёр.
2020 йилнинг ёзигача шартномаси бўлган Сильва билан келишув яна бир йилга узайтирилади. Кевин де Брюйненинг маоши эса икки баробарга оширилиб, йилига 12 миллион фунтга кўтарилади.




