"Манчестер Сити" ҳимоячиси ЕЧЛнинг уч ўйинига четлатилди
28 янв 2022 22:29
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ҳимоячиси ЕЧЛнинг уч ўйинига четлатилди
УЕФА "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛ 6-тури доирасида "Лейпциг"га қарши ўйинда Кайл Уокернинг қизил карточкаси борасида қарор чиқарди.
Ўшанда англиялик футболчи рақибини қўполлик билан фол ишлатган ва урушиб кетганди.
Аввалига 31 ёшли футболчи бир ўйинга четлатилганди. Кейинчалик қарор уч ўйингача чўзилди.
Агарда "Сити" ЕЧЛ 1/8 финалидан ўтса, Уокер чорак финалнинг илк ўйинида ҳам қатнашмайди.
Фикрлар