UZ

"Манчестер Сити" Грилиш учун 100 миллион фунт таклиф қилди Янгиликлар

"Манчестер Сити" Грилиш учун 100 миллион фунт таклиф қилди

"Шаҳарликлар" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш учун 100 миллион фунт (117 миллион евро) таклиф этишди.

Олдинроқ 75 миллион фунт ҳақида сўз борган эди, аммо Бирмингем клуби бу рақамни 100 миллионга кўтаришни сўради.

"Астон Вилла" 2012 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган тарбияланувчисини қўйиб юборадими ёки йўқ, номаълум. Ҳозирги пайтда музокаралар ўтказилмоқда, 100 миллионлик таклиф расман юборилган. Агар ушбу трансфер содир бўлса, Англия Премьер-лигаси тарихидаги рекорд даражадаги харидга айланади.   

25 ёшли хавбек ўтган мавсумда АПЛ доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 12 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали ўйинчини 58,5 миллион фунтга баҳоламоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика