АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
05 янв 00:30
Янгиликлар
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
АПЛ 20-тур доирасидаги "Манчестер Сити" — "Челси" ўйини бўлиб ўтди.
Манчестерликлар ярим ҳимоячиси Тижжани Рейндерс 42-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо 90+4 дақиқада Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди.
“Ман Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушди ва баҳс сўнггига қадар бехато ҳаракат қилди.
“Шаҳарликлар” АПЛда 20 турдан сўнг 42 очко билан жадвалда учинчи ўринда бормоқда. Етакчи “Арсенал” билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил этади. “Челси” эса 30 очко билан 6-ўринда жойлашган.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар
1.Barselona
2.Liverpol
3.Man Siti
4.Inter
BO'LARKANU OYNASA ...
Бугунги уйинда хам Хусанов захирадан тушиб, ғалабага мухим хиссасини қушади, деб умид қилмб қоламан