Манчестер дербисида самолётга тақлид қилган мухлис ҳибсга олинди
05 мар 2024 22:54
Янгиликлар
Манчестер дербисида самолётга тақлид қилган мухлис ҳибсга олинди
"Этиҳад" стадионида бўлиб ўтган Манчестер дербисида "Юнайтед"ни масхара қилган шахс қўлга олинди.
Манчестер полицияси "Манчестер Сити"нинг "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувида (3:1) қўлларини ёзиб, "Мюнхен фожиаси"ни масхара қилганликда гумонланган шахсни ушлади.
Хабар қилинишича, қўлга олинган киши кеча шартли равишда қўйиб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 1958 йилги Мюнхендаги авиаҳалокатда 23 киши, жумладан, "Манчестер Юнайтед"нинг 8 нафар ўйинчиси ҳалок бўлган. Томошабин эса дербида ютқазаётган "қизил иблислар"ни ҳалокатга учраётган самолётга қиёслаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар