UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди Янгиликлар

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ҳафта "Реал"га ўтади, дея хабар берди журналист Француа Галлардо.

Манба берган хабарга кўра, томонлар 24 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишувнинг барча шартларини келишиб олган. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган.

2017 йилнинг августида ПСЖ Мбаппени "Монако"дан ижарага олганди, бир йил ўтиб эса ҳужумчини 180 миллион еврога сотиб олди.

Парижликлар билан бирга футболчи беш марта Франция чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки мартадан мамлакат Суперкубоги ва Франция Лига Кубогини қўлга киритди. Ҳужумчи ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар (212 та гол) ҳам саналади.

У 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика