Манба: Неймар ПСЖ машғулотига маст ҳолда келди
22 мар 2022 20:37
Янгиликлар
Манба: Неймар ПСЖ машғулотига маст ҳолда келди
ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар парижликлар билан муносабатларни тўлақонли узган кўринади, дея хабар берди журналист Даниэль Риоло.
"Неймар деярли машғулот ўтказмаяпти, у даҳшатли кўринишда, маст ҳолатда келди. Неймар ПСЖдан ўч олиш ҳисси билан тўлиб-тошган. Клуб ва кийиниш хонаси ўртасида катта фарқ бор.
Клуб мухлислари Неймарнинг жанжали ва Нетфлих'да у ҳақида ҳужжатли фильм олинаётганига бефарқ. Биз чекни тўлдиришимиз ва уни қўйиб юборишимиз керак. Неймар клубга катта зарар етказади. Уни қўйиб юборинг, у ПСЖни йўқ қилмоқда.
ПСЖ энди клуб эмас. Мураббий йўқ, президент индамади. Бундай фалокатдан кейин кескин сўзлар айтилиши керак эди. Леонардо ҳам, Носир Ал Ҳелайфи ҳам ҳеч нарса қилмади. Бу тўлиқ мағлубият демакдир", – деди RMC Sport журналисти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар