

Журналист Себастиан Срур хабарига кўра, Эдинсон Кавани фаолиятини Бразилиянинг “Гремиу” клубида давом эттиради. Клуб 33 ёшли ҳужумчи билан шартнома борасида келишувга эришгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кавани ПСЖни эркин агент сифатида тарк этди. Аввалроқ унинг “Бенфика”га ўтиши амалга ошмай қолганди. Футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



