"Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ушбу мавсумнинг иккинчи қисмини "Барселона"да ўтказиши мумкин.
Журналист Фернандо Полонинг хабар беришича, Каталония клуби Обамеянгни мавсум сўнгига қадар ижарага олиш борасида "Арсенал" билан тўлақонли келишувга эришди.
Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу келишув Дембеле "Барса"дан кетсагина амалга ошади.