

ESPN нашрининг ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, “шаҳарликлар” “Борнмут” билан Натан Акенинг трансфери бўйича келишувга эришган бўлишларига қарамай, “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали ва “Вильярреал” аъзоси Пау Торресга ҳам жиддий қизиқишмоқда.
Рестартдан кейин ўтказилган АПЛ баҳсларида Николас Отаменди ва Жон Стоунз рақобатда 19 ёшли Эрик Гарсияга ютқазиб қўйишди. Шу боис уларнинг “Сити”даги келажаги сўроқ остида турибди.
Илгарироқ “Сити” Аке учун 39 миллион фунт тўлаши ҳақида хабар берилганди.



