

"Ман Сити" дарвозабони Гэвин Базуну "Саутгемптон"га трансфер қилинди. 20 ёшли дарвозабони "Саутгемптон" билан беш йиллик шартнома имзолади.
Машхур инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Саутгемптон" ушбу трансфер учун 12 млн евро тўлаган. Бундан ташқари келишувда бонуслар ҳам кўзда тутилган. Дарвозабон охирги икки мавсумни "Рочдейл" ва "Портсмут" клубларида ижарада ўтказди.



