Мамлакатдаги норозиликлар сабаб Колумбия Америка кубоги мезбонлигидан маҳрум бўлади
21 май 2021 07:56
Янгиликлар
Мамлакатдаги норозиликлар сабаб Колумбия Америка кубоги мезбонлигидан маҳрум бўлади
Колумбия 2021 йилги Америка кубогини ўтказа олмайдиган бўлди.
Аввалига мусобақа Колумбия ва Аргентинанинг қўшма мезбонлигида ўтказилиши лозим эди. Эндиликда баҳслар фақатгина Аргентинада бўлади.
Бунга сабаб Колумбияда ўтказилаётган норозилик акциялари ва мамлакатда коронавирус билан боғлиқ юзага келган ҳолатдир.
Ҳозирда Колумбияда солиқлар ошиб кетиши юзасидан норозиликлар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Америка кубоги 13 июнь - 10 июль кунлари ташкил этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар