UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди Янгиликлар

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди

Ўз олдига юқори олтиликка киришни мақсад қилган “Олмалиқ”, биринчи давра якунига кўра ижобий натижа қайд этиб турибди.

Қишқи ўқув-машғулотлари давомида таркибни сезиларли тарзда кучайтирган жамоамиз бу йил ўзгача футбол намойиш этмоқда. Ўтган йилларда баъзи ўйинларда ҳатто ўз майдонида ҳам ҳимоя ва қарши ҳужум тактикаси асосида тўп сурган футболчиларимиз, жорий мавсумда майдонда ҳужумкор ўйин кўрсатиб рақибга ҳар томонлама қаршилик кўрсата оляпти.

Ўйин статистикаларига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир ўйинда ўртача 10-12 марта гол уриш имконияти бўлган хавфли ҳужумлар ташкил этиляпти. Айни вақтда жамоамиз аъзолари рақиблар дарвозасига 20та тўп киритган. Евгений Гоголь ва Зафар Полвоновлар ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Шахбоз Эркинов ва Санжар Шоаҳмедов 3тадан гол уришга эришган. Шунингдек, Достон Абдураҳмонов, Мўйдин Мамазулумов, Зоҳир Пиримов ва Диёржон Туроповлар ҳисобида биттадан гол бор.

Жамаомизнинг биринчи давра ўйинларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи турда сафарда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан жанговор дуранг қайд этилди. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ҳолда сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан чиқарилди. Иккинчи турда ўз майдонимизда табиат инжиқликлари билан курашган ҳолда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Учинчи ва тўртинчи турларни сафарда ўтказган жамоамиз бир хил 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Гулистонда “Гулистон” ва Самарқандда “Динамо”га қарши баҳсларда жамоамиз ғалаба қозонишига омад етишмади дейиш мумкин. Жамоа бешинчи турда ўз майдонида мамлакатнинг тўрт карра чемпиони “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Олтинчи турда сафарда “Бухоро” билан ўтган ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган ҳолда, сўнгги дақиқалардаги биргина қарши ҳужум натижасида мезбонларга 3 очко тақдим этилди.

Еттинчи турда муваффақиятсизлик ўз майдонимизда “Навбаҳор” билан давом этди. Гарчи рақиб дарвозасини уч марта ишғол бўлсакда, очко ололмадик. Сабаби, меҳмонлар бу ўйинда кам сонли ҳужумлардан самарали фойдаланиб 4:3 ҳисобида ютуқни Наманганга олиб кетди. Саккизинчи турда Ғузорга сафар уюштирган жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Тўққизинчи турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3:1 натижа билан мағлуб этилди. Ўнинчи турда Бекободда “Металлург”га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ўн биринчи турда амалдаги чемпион “Пахтакор” ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўн иккинчи турда Тошкентда “Локомотив”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ва ниҳоят ўн учинчи турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Бу учрашувларда жамоа бош мураббийи жами 23 футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоанинг ўртача ёши 25,7ни ташкил қилди. Достон Абдураҳмонов барча 13 ўйинда иштирок этган ягона футболчи бўлди. Евгений Гоголь, Мақсатмурот Шомуродов ва Зафар Полвоновлар 12тадан ўйинда майдонга тушишган.

Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этди. Ҳар уччала футболчи жамоа асосий таркиби аъзоси бўлсада, ўйинларда муқим иштирок эта олмаётганди. Жамоа раҳбарияти ва футболчи келишувига биноан шартнома бекор қилинди. Айни вақтда кетган футболчилар ўрнини тўлдириш бўйича бошқа футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика