UZ

Сўнгги янгиликлар

03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  4 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  5 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  61 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  2 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2

Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади Янгиликлар

Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади

“Челси” ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Флоран Малуда “Цюрих” клуби мураббийлар штабидан четлатилди.

Футболчи 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу жамоада мураббийлик фаолиятини бошлаганди.

“ФК “Цюрих” ва Флоран малуда ўзаро келишувга мувофиқ келишувни бекор қилишди”, деб ёзмоқда Швейцария клубининг Твиттердаги расмий саҳифаси.

Бу ҳолатга франциялик собиқ футболчининг ўзи ҳам муносабатини билдириб ўтди. “Йўғе? Ростданми? Мен бу ҳақда билмагандим”, дея Твиттерда чоп этилган ўша постга ўз муносабатини билдирган Флоран.

38 ёшли Малуда ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаганди. Фаолияти давомида у “Лион”, “Челси”, “Трабзонспор” сингари машҳур клубларда тўп тепган. Франция термаси сафида 80 та учрашувда майдонга тушган. Тўрт карра Франция чемпиони, бир марта АПЛ ғолиблигига эришган. 2006 йили Франция термаси сафида ЖЧ кумуш медали билан тақдирланган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика