UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Малайзия U-23 термаси бош мураббийи: "Бу турнир биз учун осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз" Янгиликлар

Малайзия U-23 термаси бош мураббийи: "Бу турнир биз учун осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Малайзия учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Малайзия U-23 термаси бош мураббийи Бред Мелоней ва жамоа сардори Куэнтин Ченг қатнашди.




- Мусобақа ва тайёргарлик ҳақида...

- Ҳаммага хайрли кун. Биз бу турнирга етиб келганимиздан хурсандмиз. Бизни олдинда Жанубий Корея, Вьетнам ва Таиланд каби жиддий рақиблар кутиб турибди. Бу мусобақага тайёргарликдан кўнглим тўлди дея оламан. Бу турнир биз учун осон бўлмайди.



- Рақибингиз Жанубий Корея ҳақида нима дея оласиз?

- Жанубий Корея дунёнинг топ жамоаларидан бири ва топ футболчиларига эга жамоа. Бу жамоа доим чемпионликка даъвогар ҳисобланади. Биз уларни ҳурмат қиламиз.

- Жамоа сардори Куэнтин Ченгга савол. Бу турнирга тайёргарлигингиз ва бу мусобақадан нималарни кутяпсиз?

- Бу турнир биз учун осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз, аммо кучли тайёргарлик кўрганмиз. Бу ерга биз икки кун олдин етиб келдик. Икки-уч марта Малайзияда ва яна икки марта Ўзбекистонда машғулот ўтказдик. Ўйламанки, биз тайёрмиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика