UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Рауль Асенсио "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  0 17:20Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси. Ўзаро ўйинлар тарихи  2 16:58"Ливерпуль" Диогу Жота билан хайрлашишга тайёр  2 16:34"Байер" Вирцнинг нархини маълум қилди. Футболчига "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда  1 16:04Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади  0 15:48"Барса" ёзда вингер ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Деку трансфер бозорида вариантларни қидирмоқда, аммо бюджет ҳали маълум эмас  2 15:21"Байер" ҳимоячиси Эрмосо жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди  0 14:56"Арсенал" Сака билан янги шартнома борасида музокара ўтказади  1 14:2239 ёшли Модрич яна бир мавсум "Реал"да қолишни истамоқда  2 13:56Альваро Мората афсусда  2 13:20Ван Дейк Месси билан бир лигада ўйнаши мумкин  0 12:56"Ливерпуль" ва "Милан" "Реал" тарбияланувчисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда  2 12:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди  4 12:25КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?  36 12:20ПСЖ Ямалга рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6

Малайзия. Лутфулла Тўраевдан дубль, барча ҳамюртларимизда ғалаба Янгиликлар

Малайзия. Лутфулла Тўраевдан дубль, барча ҳамюртларимизда ғалаба

Малайзия Суперлигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ушбу турда уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепаётган клубларнинг барчаси ғалаба нашидасини суришди.

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев тўп тепаётган "Фельда Юнайтед" клуби ўз уйида ПДРМ клубини қабул қилиб 4:0 ҳисобида зафар қучди. Тўраев иккала бўлимда биттадан гол уриб дублга эришди.

"Фельда" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 21тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Тўраев жамоаси кейинги ўйинни 24 апрель куни сафарда "Перак" клубига қарши ўтказади.

"Перак" эса ўтган турни сафарда "Теренггану"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Перак" сафида Воҳид Шодиев 59 дақиқа ҳаракат қилди. Клуб 7 очко билан 9-ўринга чиқиб олди.

Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб бораётган "Т-Тим" жамоаси ўз уйида "Кедах"ни мағлуб этди - 4:1. Шарофетдинов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. "Т-Тим" 12 очко билан мусобаыа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.


"Фельда Юнайтед" - ПДРМ 4:0
Голлар:
Чристи Жаяселан 21, Лутфулла Тўраев 27, 88, Ф.Дое 90+3.

"Теренггану" - "Перак" 2:3
Голлар:
Накажима Фарран 28 пенальти, 86 - Моҳд Фазрул Ҳазли 25, Элиас Фернандес 54, 64.

"Т-Тим" - "Кедах" 4:1
Голлар
: Моҳд Асрол 10, Конате 66, Аҳмад Таҳиюддин 78, Муҳаммад Сафави 83 - Баддрол 43.


Малайзия Суперлигаси. 8-турдан кейинги вазият


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика