UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  28 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди"

Кеча Киев шаҳрида Валерий Лобановский хотира турнири якунига етди.

Унда Озарбайжон ва Украина жамоаларини мағлуб этган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош совринга эга чиқди. Ўйинларни стадионнинг ўзидан кузатиб борган Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Ўзбекистон U-21 терма жамоамизнинг иккита ўйинини томоша қилдингиз. Бизнинг йигитларимизнинг потенциалига қандай баҳо берасиз?

- Яхши ўйинлар ўтказишди. Яхши жамоа йиғилган. Йигитлар жисмоний томонлама ажойиб кўринишди ва тактик томонлама ҳам анча уқувга эга эканликлари сезилди, ҳар бир футболчи нима қилишини яхши билиб ўйнади.

- Терма жамоамиз ўзаги "Олимпик" клуби ҳисобланади. Бу лойиҳага қандай қарайсиз?

- Терма жамоа битта клуб базасида шакллантирилгани яхши. Потенциал бўйича эса натижалар кўрсатади, аммо йигитлар анчагина қобилиятли экан.

- Тимур Кападзе билан бирга кўп йиллар терма жамоада ўйнагансиз. Яхши мураббий бўлиб етишиши учун унда қандай сифатлар бор?

- Тимур ақлли футболчи ва тартибли инсон. Мураббий сифатида эса барчасини унинг натижалари айтиб турибди.

- Украиналик дўстларингиз бизнинг жамоа ҳақида нималар дейишди?

- Менга қўнғироқ қилишди ва стадионнинг ўзида ҳам фақат яхши гаплар айтишди. Жамоа ўйини барчага ёқди ва Ўзбекистон ҳақли равишда Валерий Лобановский хотира турнирида ғолиб бўлди.

- Ўзбекистон U-21 сафида кимларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Жамоадаги барча футболчилар тенг кучли. Жамоа сардори (Жасур Жалолиддинов) ажралиб турди, қанот ҳужумчилари ҳам тезкор экан, ҳимоячилар ҳам ўзларига ишонч билан ўйнашди. Ишончим комилки улар яқин келажакда миллий терма жамоага ёрдам беришни бошлашади.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика