UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  14 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  1 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  11 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  9 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ахал" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва футболчи Фарруҳ Сайфиев иштирок этишди.

"Барчага хайрли кун. "Ахал" ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – ҳақиқатан ҳам муносиб рақиб. Ўйинларини таҳлил қилдик – тез ва яхши шаклланган жамоа. Ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади, жамоавий ҳимояланади. Эртага вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Бизга айни пайтда 3 очко зарур", – дейди Максим Шацких.

- Аввалги икки турда "Пахтакор" ҳеч бир жабҳада рақибидан қолишмади. Статистикада ҳам буни кўриш мумкин, лекин якун етишмади. Эртага "Ахал" ҳимоядан ўйинни ташкил қилади. Гол уришдаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Боз устига Черан ўйнамайди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Устунликка эга бўлдик. "Ахал" яхши ҳимояланади ва жуда тезкор қарши ҳужумга ўтади. Очиқ зоналардан фойдалана олади. Биз футболчиларимизнинг кучли тарафларидан фойдаланган ҳолда ўйинни ташкил қилишимиз зарур. Ўйлайманки, эртага ижобий натижага эриша оламиз.

- Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз. Эртага футболчилар жисмоний томонлама ўйинга тайёрми?

- Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. 

"Эртага бизни жуда яхши ўйин кутмоқда. 3 очко жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. "Ахал"нинг ўйинларини кўрдик. Илк турда улар "Ал Файҳа"ни мағлубиятга учратди. Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", – деди Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ахал" учрашуви эртага 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика