UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  1 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  4 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  3 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар Янгиликлар

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар

PUBG ёки тўлиқ номи PlayerUnknownʼs Battlegrounds Mobile (таржимаси – “Номаълум ўйинчиларнинг жанг майдони”) ҳозирда энг оммалашган ўйинлардан бири ҳисобланади,

Охирги бир-икки кун ичида чиққан маълумотларга кўра, PUBG'нинг янгиланган версиясида Аргентина ТЖ сардори ҳамда ПСЖ аъзоси Лионель Мессининг персонажи киритилади. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби ўйин мутасаддилари билан ҳамкорлик йўл қўйилгани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабар берди. PUBG'нинг янги қисми ЖЧ-2022'га аталади ва бўлажак мундиал 20 ноябрдан старт олади.

Месси баҳонасида охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчиларни эслаб ўтамиз.

Неймар ва Погба

“Ювентус” хавбеки Поль Погба ҳамда ПСЖ етакчиларидан бири Неймар “Call of Duty: Modern Warfare 2” шутерида кўриниш беради. Шунингдек, Месси ҳам унда кўриниш бериши кутилмоқда. Ўйиннинг биринчи фасли 16 ноябрда сотувга чиқди ва декабрь ўрталарида унинг навбатдаги қисми киберўйинлар ихлосмандларига тақдим этилиши кутилмоқда.

Конор Макгрегор

UFC юлдузи Конор Макгрегор 2016 йил “Call of Duty: Infinite Warfare” шутерида марслик босқинчи образида гавдаланган. Конор ушбу видеоўйинда нафақат пул учун, балки, уни ўйнашни яхши кўргани учун рол ижро этганини айтганди.

- Кўп йиллардан бери мазкур ўйинга мухлис эдим. 2-3 соат машғулот олиб бориб, уйга югурардим ва ўтириб, “Black Ops 2”ни (2012 йил чиққан) ўйнардим. Яқинларим чақирса ҳам, ўйин мени ўзига тортарди ва тонгга яқин уни тугатардим.

Менга таклиф беришганда эса ўйлаб ўтирмай розилик бердим, деган ирландиялик яккакураш устаси.

Ўйин имкон қадар реал кўринишга эга бўлиши учун Конорнинг ҳаракатлари 3 Д модель ва юз ифодаларини узатувчи махсус сенсорлар билан жиҳозланган кийимда суратга олинган (motion capture).


Шунингдек, Макгрегор 2020 йил ноябрида “Dystopia: Contest of Heroes” мобил ўйини анонсини эълон қилганди.


Криштиану Роналду

2020 йил, 7 декабрда яна бир оммобоп ўйинлардан бири бўлган “Free Fire”нинг Кронос операцияси номли янгиланган версияси тақдим этилади. Унга ўша вақтда “Ювентус”да бўлган Криштиану Роналдунинг персонажи ҳам кирилтилганди. Олинган маълумотларга кўра, бу спортчи ва ўйин мутасаддилари билан тузилган тарихдаги энг катта шартнома бўлган.


Усэйн Болт

Спринт бўйича 8 карра олимпия чемпиони Усэйн Болт FIFA 19 симуляторида карточкага эга бўлди. Унинг тезлиги максимал 99 қилиб кўрсатилган ва бу мазкур ўйин тарихидаги рекорд сифатида қайд этилган. У “Сентрал Кост Маринерс” (Австралия) клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтганди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика