

"Уларни солиштириб бўлмайди, бу икки футболчи турли позицияларда ўйнашган ва хар хил етакчилик сифатларига эга бўлишган. Зидан ва Роналдо билан кўп шуғулланганман. Баъзида машғулотлардан сўнг Зидан билан қолиб, бирга-бир вазиятлар устида ишлардик. У доимо дриблинг ва ҳаракатга кўп эътибор берган. Ҳар учрашувда у рақибларидан зарба қабул қиларди ва бу вазиятларни машғулотда ишлашга уринарди. Зидан ва Роналдони солиштириб бўлмайди - улар футбол дунёсини ўзгартирган икки даҳо" - дейди Макелеле.


