UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  1 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  8 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

Мадридда "Мбаппе қонуни" қабул қилинади Янгиликлар

Мадридда "Мбаппе қонуни" қабул қилинади

Ҳукумат Мадридда фаолият олиб бораётган ва инвестиция киритган хорижликлар учун регионал даромад солиғини бекор қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, жамоатчилик бу вазиятни "Мбаппе қонуни" деб аташни бошлаб юборган. Ҳолат 2005 йил "Реал" сафида Дэвид Бекхэм тўп тепган даврда бўлганидек, хорижликлар камроқ солиқ тўлашлари учун яратилган енгилликни ёдга солмоқда. Бу қарор нафақат франциялик ҳужумчига қўл келади, балки хорижлик инвесторларни жалб қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Бу қарор 24 апрель куни навбатдаги йиғилишдан кейиноқ қабул қилиниши мумкин. Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартириш Мадрид ассамблеясида овозларнинг кўпчилик қисмини олиб улгургани айтилмоқда. Қонун ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтганидан кейин қабул қилинса ҳам, у 2024 йилда Испанияда иш бошлаганларнинг барчаси учун амал қилади.

Ушбу қонуннинг максимал амал қилиш муддати 6 йилни ташкил қилади. Бунинг учун солиқ тўловчи шу муддат давомида бошқа шаҳар/мамлакатга кўчиб ўтмаслиги талаб қилинади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика