Лёв Ўзил билан учрашиш учун "Арсенал" базасига борди, аммо...

Aslanov Jasurbek
26 сен 2018, 13:30
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв билан учрашишни истамади.

Бундестим устози Ўзил билан шахсан учрашиб, суҳбатлашиб олиш учун Лондондаги "тўпчилар" базасига ташриф буюрди, аммо Месут мураббийга рад жавобини берди. Футболчининг қарорини "Арсенал" устози Унаи Эмери қўллаб-қувватлади. Лёв "тўпчилар"нинг бошқа немис футболчилари Бернд Лено, Шкодран Мустафи ва фаолиятини якунлаган Пер Мертезакер билан суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил ЖЧ-2018дан олдин Туркия президенти билан суратга тушган эди. Мундиалдаги муваффақиятсизликдан сўнг немис матбуоти жамоанинг омадсизлигида Месутни айблади. Натижада Ўзил терма жамоадан кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild