UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Лёв кутиб турсин (мутолаа учун) Янгиликлар

Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)

Кун тартибида муҳим воқелик.

Бундан буён Ўзбекистон терма жамоаси ҳар доим Жаҳон чемпионатига чиқа олишига шубҳам йўқ. Бу иштирокчилар сонининг кенгайиши билан ҳам, ўзбек футболининг ривожланиши билан ҳам боғлиқ. Биринчи Жаҳон чемпионатига терма жамоани айнан ўзбекистонлик мураббий олиб бориши рамзий маънога эга.

Ҳозирда янги мураббий ўрнига хорижлик мутахассис номзоди кўрилаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу мантиқан тўғри, чунки терма жамоанинг энг муваффақиятли мураббийи айнан хорижлик мураббий ҳисобланади. Словениялик Сречко Катанец. Албатта, йил бошида бетоблиги туфайли кетиб қолгани ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Агар Сречко Жаҳон чемпионати олдидан қайтишга қарор қилганида, унинг тайинланишига кўпчилик эътироз билдирмаган бўларди. Адолат ва ностальгия нуқтаи назаридан. Яқинда ҳам кўпчилик Сречкони ўта тартибли футболи учун танқид қилган ва ҳатто Осиё Кубогида Қатардан енгилиб, мусобақани тарк этганидан кейин истеъфога чиқишини сўраганди. Бироқ ҳозир ҳамма хафа.

Шу сабабли, Кападзенинг пайдо бўлиши, қисман Катанец томонидан белгиланган муваффақиятли йўналишнинг давоми сифатида, аммо янада қизиқарли футбол билан – бутун мамлакат учун мураббийларни, шунингдек, футболчи-мураббий-ЎФА занжиридаги ўзбек футболидаги уйғунлик ва ўзаро ишончни тарғиб қилиш учун катта имконият. Футболчилар Кападзега ишонмоқда. Улар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилган. У ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган ёш мутахассис. Кападзе Равшан Эрматов билан ҳам илиқ муносабатларга эга.

Янги мураббийнинг келиши эса катта мусобақага тайёргарлик кўриш учун вақт борлигини англатади. Кўпчилик бир йил етарли деб ёзади. Лекин ишонч йўқ. Зеро, Ўзбекистон терма жамоасининг расмий ўйинлари қолмади. Олдинда CAFA Кубоги ва бир нечта ўртоқлик ўйинлари турибди. Шу билан тамом. Янги мутахассис ўзбек футболчиларининг имкониятларини охиригача ўрганмаслигини тушуниш керак. У ҳатто ҳамма билан танишиб ҳам улгурмайди. Маданиятни, менталитетни тушунмайди. Бу эса жуда муҳим. Қолаверса, амалиёт шуни кўрсатдики, мотивацияга эга ва мотивациясиз Ўзбекистон терма жамоалари мутлақо бошқа-бошқа жамоалардир. Кузда Тошкентга легионерларсиз келадиган Эрон билан ўйинда ёки жиддий бўлса-да, умуман мотиватсияси бўлмаган рақиблар билан ўртоқлик учрашувларида Ўзбекистон терма жамоасида қандай мотивация бўлади? Демак, Жаҳон чемпионатига янги мураббий келган терма жамоа, ким бўлишидан қатъи назар, хом йўл билан боради. Бу эса жуда катта хавф.

Янги мураббийликка номзодлар орасида Йоахим Лёв номи ҳам бор. Унга ўзбек футболининг кўплаб мухлислари қизиқади. Аввалроқ у 17 йил давомида Германия терма жамоасида ишлаган ва у билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Лёвнинг тайинланишида ҳеч қандай ёмон нарса йўқ, аммо ЖЧдан кейин ва дарҳол беш йиллик шартнома билан. Айни дамда у 4 йилдан бери мураббийлик қилмаяпти. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Германия эмас. Лёв ҳеч қачон чекланган ресурс билан ишламаган. Футболчиларимизга бўлган самимий муҳаббатимга қарамай, Шомуродов Клозе эмас, Машарипов Ўзил эмас, Ўрунов Мюллер эмас. Ҳатто Аббос ҳам Гёце эмас, Ҳусанов ҳам Хуммельс эмас.

Баъзи журналист ва блогерлар ҳозирнинг ўзида Лёвни таклиф қилиш зўр бўлишини, у Ўзбекистон терма жамоасига хориж матбуоти эътиборини тортишини айтишмоқда. Мисол тариқасида Жаҳон чемпионатида матбуот эътиборидан четда қолган Того терма жамоасини келтиришмоқда. Шундай бўлиши ҳам мумкин, фақат эътибор Ўзбекистонга эмас, орадан 4 йил ўтиб, эски хотира бўйича манфаатли таклиф киритилган Лёвнинг шартномасига қаратилади. Бунинг устига, тайёрига келишни таклиф қилишди. Халқаро журналист сифатида айтишим мумкинки, Лёв фақат биринчи матбуот анжуманидагина қизиқарли бўлади. Ундан Ўзбекистон терма жамоасига қандай пайдо бўлиб қолгани ва "нормал" даражага қайтмоқчи эканлиги ҳақида сўрашади.  Балки Ҳусанов ва Гвардиола ҳақида бирор нарса сўрашар. Шу билан тамом.

Бундай ёндашув хорижий оммавий ахборот воситалари ва экспертлар томонидан тушунмовчилик ва кулгидан ташқари бошқача муносабатни келтириб чиқаришига шубҳа бор. Ва хорижда айнан "асоссиз равишда ўз мураббийини реклама қилинган юлдуз учун суриб қўйиш" сифатида тақдим этилади. Ва бу бошқа барча муаммоларни Лёв ёки бошқа ажойиб мутахассис номи билан ниқоблаш истаги каби кўринади. Бу худди уйда гулқоғози йиртилган деворга жуда қиммат картина осиб қўйишдек – ўзбек футболига нисбатан тўғридан-тўғри ҳурматсизлик.

Ҳозирги вазиятда ҳар қандай хорижлик мураббий катта пулга ишлайди. Аллақачон яхши бюджет ажратилган. Аммо якуний қарор қабул қилинмаган. Ўзбекистон терма жамоасидаги хорижлик мутахассис "миллион доллар" ва масъулият остида қолиши табиий. Хўш, қандай футбол кўрамиз? Катанецникидан ҳам ёмонроқми? Мураббий ўйинчиларни тўлиқ тушунмайди ва уларга ишонмайди. Якунда футболчилар ҳимояга ўтиришади. Ҳеч қандай комбинацион футбол ҳақида гап кетмайди.

Шунинг учун ўзбек футболчилари учун ҳеч қандай реклама, айниқса, ҳужумкор режа бўлмайди. Уларнинг барчаси ҳимояда юради, ҳужумда ташаббус кўрсатмайди, чунки мураббий шартли Франциядан 6 та тўп ўтказиб юбормаслик учун ўз вазифаларига содиқ қолади. Жамоага бўлган қизиқиш бош мураббийнинг исми билан эмас, ўйин сифати билан ўлчанади. Сиз шартли Манчинини ёллаб, муваффақиятга эриша олмаслигингиз ёки 2022 йилда Тунисда бўлгани каби деярли ҳеч ким таниманйдиган Жалил Кадри билан мундиалга келиб, Франция терма жамоасини мағлуб этишингиз мумкин. Умуман, ўтган Жаҳон чемпионатида Кападзе билан боғлиқ ҳолатга ўхшаш камида иккита кейс бўлган ва ҳар иккисида ҳам маҳаллий мураббийлар фойдасига танлов қилинган.

Биринчи кейс – Чеслав Михневич ва Польша терма жамоаси. Польша ёшлар жамоасининг собиқ мураббийи польшаликлар гуруҳдан 2-ўрин билан чиқиб, плей-офф босқичига йўл олганидан кейин кутилмаганда истеъфога чиққан португалиялик Пауло Соуза ўрнига келди. Хабарингиз бор, Россияга қарши ўйин бекор қилиниб, Польша автоматик равишда кейинги босқичга йўл олди ва Михневич қўл остида Швецияни турнирдан чиқариб юборди. Жаҳон чемпионатида эса польяклар 1/8 финалга йўл олишди ва у ерда бўлажак финалчи Франция терма жамоасига ютқазишди. 1:3.

Иккинчи ва энг намунали кейс – Валид Ригари ва Марокаш терма жамоаси. Валид Жаҳон чемпионати бошланишига икки ой қолганида терма жамоани қабул қилиб олди. У Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган босниялик Воҳид Халилхожичнинг ўрнини эгаллади. Ўйлайманки, марокашликларнинг муваффақияти ҳақида ҳамма билади – тарихда биринчи марта ЖЧ ярим финали.

Ҳозир дунёда ўз мураббийларига таяаниш – мода. Ўтган Жаҳон чемпионатида миллий мутахассислар бошчилигида 23 та терма жамоа ташриф буюрган эди. Чет элликлар асосан осиёликлар ва америкаликларни олиб кетишди, шунда ҳам етакчилар эмас. Европаликлар ва африкаликлар асосан ўз мураббийларига таянишади. Қизиғи, 16 нафар прей-офф иштирокчисидан 15 тасида маҳаллий мураббийлар ишлаган. Кейинги босқичда эса хорижлик мураббийлар қолмади.

Нега шундай? Тренерлик цехи рекламаси ҳақида гапиришди, ватанпарварлик ҳақида шундоқ ҳам ҳаммаси тушунарли. Аммо энг муҳими – ақлдан оздирадиган босим йўқ, айниқса, гап топ-жамоалар ҳақида кетмаганда. Ўша Кападзе. Кўп миллионли маоши йўқлиги, ватанпарварлиги ва ЖЧдан кейин барибир шартли Лёвга алмаштирилиши мумкинлигини тушунгани учун у ўзи ва йигитларни сўнгги жангга тайёрлайди.

Ўзбекистон чемпионатга сиқилиб эмас, нафас олиб бориши керак. Шимолий Америка ўзига ишонган ва очиқ одамларни яхши кўради. Йўқ жойдан саргузашт изловчиларни яхши кўради. Ким ҳеч ким бўлган бўлса, у ҳамма бўлади.

Қўрқиш керак эмас. Ўзингизга ишонишингиз керак ва ҳаммаси яхши бўлади. 2016 йилда Исландия терма жамоасини эсланг. Айнан исландиялик мухлислар хитобини ўзбекистонлик мухлислар ўзлаштириб олишди. Демак, Ўзбекистон терма жамоасини ҳам викинглар жамоаси билан боғлашади. Айнан ўша исландияликлар учун муваффақиятли бўлган ЕВРОдан сўнг улар ҳақида бор овозда гапира бошлашди. Ушбу жамоани маҳаллий мутахассис Хеймир Хадльгримссон ва менталитетига кўра яқин бўлган швед Ларс Лагербек тенг ҳуқуқли равишда бошқарган. Қандайдир натижага эришиш учун уларга беш йил ва Исландия футболини мукаммал тушуниш керак бўлди.


Александр Троицкий

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+10   
21 июл 14:46:49
Холмирзаев Комил
БИРИНЧИ ДАН ЛЕВ НИ КЕЛИШИ ТАЙЕРИГА КЕЛДИ ДЕЙИЛМАЙДИ САБАБИ ЖЧ ГА УЗБЕКИСТОННИ КИМ ОЛИБ ЧИККАНИНИ ХАММА БИЛАДИ ИККИНЧИ ДАН ФУТБОЛЧИЛАРНИ. УРГАНИШГА УНДАЙ УЗОК. ВАКТ КЕТМАЙДИ . ЧУНКИ У МУХЛИС ЭМАС ЖУРНАЛИСТ ЭМАС МУРАББИЙ КАТАНЕЦНИ. 90% ЖУРНАЛИСТЛАР. ТАНКИД КИЛГАН ДИ ЛЕКИН КАТАНЕЦДАН ЧИРОЙЛИ УЙИН ЭМАС. ЖЧ ОЛИБ ЧИКИШ. ВАЗИФАСИ КУЙИЛГАН ДИ У БУНИ УДДАЛАДИ БИЗГА ЖЧ ДАРАЖАСИДАГИ МУТАХАСИС КЕРАК. БУ ОДДИЙ МУХЛИС ФИКРИ
+9   
21 июл 15:44:05
fanat
Буюртма макола.
+9   
21 июл 14:43:07
Ўзбек футболининг муҳлиси
Халқаро майдонда Кападзе эплай олмайди, Лёв бўлмаса ҳам қишлоқча айтганда шаҳар кўрган мураббий керак.
+7   
21 июл 14:59:31
Best Shop
Махаллий мураббийлар билан хам жарликка кулаган терма жамоаларни куплаб келтириш мумкин. Нега айнан муваффакият козонганларни келтирилмокда? Биз ЖЧда чемпионлик козона оладиган ёки ярим финалга чика оладиган даражадамизми? Катардаги мундиалда Марокаш терма жамоаси таркибини кузатилса махаллий чемпионатда туп сурадиган факатгина 3 футболчини куриш мумкин экан. Таркибида ПСЖ, Бавария, Вест Хэм, Севилья ва топ-5 жамоалари футболчиларини жамлаган Марокаш мужиза курсатишга хакли эди. Биз эса катта эхтимол топ-5 да туп сурадиган ягона Хусанов билан борамиз. Марокаш таркибида топ-5 да туп сурадиган 10 га якин футбол бор эди. Марокаш терма жамоаси ЖЧларда 6 маротаба иштирок этган экан. Манимча биз хали уша мужиза курсатган Марокаш терма жамоаси тажрибасини туплаб ва ЖЧларда катнашиш борасида бир даражага чикишимиз керак, кейин солиштирсак ярашади. Махаллий мураббий билан, узарок тушунчаси супер таркиб билан Олимпиадада биз муваффакиятли иштирок этганимиз йук. Кападзе уша жамоани неччи йилдан бери тайёрлади, хар бир футболчини даражасини яхши буларди. Керак булса бир оила булиб кетганди. Нима булди кейин? Шу билан бирга кейинги ЖЧ саралашида хам муваффиятли катнашиш йулида тажрибалирок мураббийнинг фойдаси каттарок булади деб уйлайман. Хамманинг уз фикри бор, лекин Троицкийнинг маколаси хозирги бизнинг терма жамоа холатига унчалик мос келмабди.
+5   
21 июл 16:12:54
fahritdin
Кто это Александр Троицкий!!! Откуда он взялся!!! По моему он агент урусов!!! Без вас мы разберемся!!! Кападзе ещё молод для подготовки сборной к ЧМ !!! Нужен опытный тренер , который прошел ЧМ!!!
+4   
21 июл 15:42:33
From Earth
ЎФАдагилар ҳам аҳмоқмасдир Лёвни фақат ЖЧ учун олиб келадиган? Осиё чемпионатида натижа кўрсатишниям ҳисобга олар, тўғрими? Копадзе Олимпиада ўйинларида нима каромат кўрсатди, бир очко олгани натижами? Ёки ЖЧда олимпиада ўйинларида қатнашгандек бир очко билан қайтиб натижа кўрсатишини истайсизларми?
+3   
21 июл 16:40:55
"Манчестер Юнайтед"
Ман шахсан Кападзени хали тренер деб хисобламиман. Керак булса ундан даже Бабаянам кучли ва тажрибалирок деб биламан. Узбдан тренер куйиш кере булса асосий номзод 2та. Косимов ёки Бердиев
+3   
21 июл 14:41:13
UFA bu UFA
Bizga Jaxon darajasidagi murabbiy kerak. Katanec kelishidan avval xam shu fikrda edim. Demak fikrim toʻgʻri
+3   
21 июл 14:38:32
Абдугаффор . N
Тогриси Копадзе хафсалани пир килган. Яна шунака булиши мумкин. Гурухда охирги уринни олиб кайтиб келсак жудаям алам килади. Котта тезликда Лёв ни чакириб таёргарликни бошлаш кк
+2   
21 июл 16:44:49
"Манчестер Юнайтед"
Дильшод фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар Катанец силага авторитет булса, у якинда интервью бериб Узбек мухлисларига мурожат килди. Сизлар энг катта орзуингизга эришдингиз, шуни узи катта байрам. Жахон чемп- га боринг, хеч кандай натижа кутманг. Уйинларни мазза килиб куринг,байрам килинг деди. У Копадзени хали хом бошка мураббий керак демади. Лев келадими тигр келадими козонда бори чумичга чикади. Футболчиларимизга хам узлари урганган мухит яхши, янги супурги янгича супуради...Ж.Ч га озгина колди, нима кераги бор кемани чайкатиб...
У узбеклани яхши билиб булган. Копадзе ни колишини билиб хеч нарса умид килманглар деяпти. Лёв келганда бошкача интерю берарди
+2   
21 июл 15:20:38
Bu shunchaki o'yin
JCH dan keyin Lyovni narxi ikki barobar oshsa kerak. Agar hech kim ungacha uni ilib ketmasa. Bizga tartibni joyiga qo'ya oladigan , gapini o'tkiza oldigan trener kerak buladi. Kopadze JCHda guruxdan olib chiqa olmaydi. Hech bumaganda katta hisobda yutqizmasdan qaytib kelganimizga shukur qilib o'tiraveramiz. Agar hokkey schyotlari bo'lmasa. O'zi maqsad nima? Guruxdan chiqib olishmi? Yoki boshqami? Aniqlashtirib olish kerak. Shunga qarab Lyov yoki Bilichni chaqirish yoki chaqirmaslik kerak
+2   
21 июл 15:04:19
Terror belli Decus pacis
Бизга Жахон даражасидаги мураббий керак! Биздаги махаллий мураббийларимиз хали мураббийлик у йокда турсин, хатто уйинчи сифатида хам асл шиддатли футболни хис килиб курмаган.
+1   
21 июл 20:18:09
Football Onlooker
Журналистлар улиб Темир қолсин деб турли куракда ткрмайдиган юахоналарни излаб мақолалар битишябди,бу далбаёпларга УЗБ МТЖни ЖЧда иштироки қандай утишини унча қизиғиям йуқ,буларга нима қилиб булсаям Темир МТЖда қолса булгани,гапга посматри Карл,нима эмиш ЛЁВдек мохир уз ишини устоси булган мутахасисга термани таёрлаш учун 1 йил етмас эмишда ))) уз ишини устоси булган етук мутахасислар керак булса 1 ойда хам уз услибини жамоага сингдира олади,қаёқдаги гапларни ёзиб одамларни миясини захарлашга уриниши бас қилинглар,футболни сал тушинганлар хам ЛЁВдек кучли мурабийлар Копадзега ухшаганлардан улса улиги хам ортиқ эканини яхши билишади
+1   
21 июл 17:27:29
Дильшод
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФАдагилар ҳам аҳмоқмасдир Лёвни фақат ЖЧ учун олиб келадиган? Осиё чемпионатида натижа кўрсатишниям ҳисобга олар, тўғрими? Копадзе Олимпиада ўйинларида нима каромат кўрсатди, бир очко олгани натижами? Ёки ЖЧда олимпиада ўйинларида қатнашгандек бир очко билан қайтиб натижа кўрсатишини истайсизларми?
Узр-у агар Темур Олимпиадада бир очко билан кайтган булса, энди у келажак турнирлада хам факат битта очко олади деганимасдир. Умрида бири нчи марта иштирок этди, тажрибаси,малакаси ошди. Кушни давлатлар бизага Копадзе борлигига хавас билан карашади. Биза узимизни кора коз тренерлани писанд кимимиз. Олмос хам ишлов берсанг бриллиант булади. Манга колса Узбекистон терма жамоасини мундиалда УЗБЕК мураббийи бошлаб чикса, бу икки баравар гурур эмасми бизга..Бу шунчаки мани фикрим, хеч ким уни кабул килиши шартмас.
+1   
21 июл 16:42:11
Bek Bek
Buyurtma Maqola uchun Rahmat. Murojaat UFA mutassadilariga. Agarda Yoaxim Lyovni olib kelish imkoni bo'lsa Olib keling. Kamida 2030 yil Jahon chempionatigacha Shartnoma tuzinglar . Faqat Jahon chempionati uchun emas, Osiyo kubogini yutish vazifasini ham yelkamizda turibdi ogir yuk bolib. Lyov kelsin Nemischa Intizom Harakter ni shakllantirsin. Lyov Murabbiylar shtabiga kelajagi porloq bolgan biror yosh murabbiylardan biriktiringlar, organsin yonida yurib. Ozbek futboli yutqazmaydi Lyov kelsa. Agar Bilich Variantini korayotgan bo'lsanglar kerak emas, Ozimizni Kopadze undan yaxshiroq. Lyov Milliy terma mizni boshqarishga simpatiya bildirsa olib kelish kerak. Bundan futbolimiz yutadi. Hozir osmirlar yoshlar ulgayib yaxshi natija korsatyapti, Yevropaga yol olish kopayadi 2030 gacha Inshoallah Yevropada 10 - 15 ga yaqin qorakozlar futbol oynab qolsa Lyov 2030 da ham udar natija korsatadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика