Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
11 июл 2023 18:38
Янгиликлар
Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
"Лион" ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятини Саудия Арабистони клубларидан бирида давом эттириши мумкин, дея хабар берди Николо Скира.
Манбага кўра, 32 ёшли франциялик футболчига Саудия Арабистони жамоаларидан бири фаол қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг "Лион" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи – 14 миллион евро.
Ляказетт ўтган мавсум 35 та ўйинда ҳаракат қилиб, 27 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар