UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  4 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1

Лутфулла Тўраев: "Ҳозирги раҳбаримиз ишлаётган бўлса салом йўллайман ва жамоага келиб хабар олишини сўраб қоламан" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Ҳозирги раҳбаримиз ишлаётган бўлса салом йўллайман ва жамоага келиб хабар олишини сўраб қоламан"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасидаги вазият ҳеч кимга сир эмас.

Бу борада мана бутун мавсум давомида фикр юритиб келинди. Клубнинг бугунги кундаги аҳволи мана мавсум якунида ҳам ўша ўша муаммолигича қолмоқда. Бу борада жамоанинг етакчи футболчиси Лутфулла Тўраев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам тўғри ҳамма нарса бизга боғлиқ эди. Ҳакам тажрибали бўлишига қарамасдан ўзининг даражасида ҳакамлик қилмади. Мағлуб бўлганимизга ўзимиз сабабчимиз, декабрь ойи бўлгани боис йигитларнинг кучи етмади. Пандемия сабаб мавсум қийин ўтди. Менимча шу чарчоқ аломатлари сезилди. Охирги дақиқаларда бир қанча вазиятларимиз бўлди, ўзимда ҳам. Майдонга ютқазамиз деб тушмадик. Мавсум биз учун якунланди.

Тўртинчи ўрин "Бунёдкор"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб жуда яхши натижа деб ўйлайман. Суперлигани яхши натижа билан якунладик. 

Аҳвол деганимга раҳбарлар ҳолимиздан хабар олмади. Кўп футболчилар шу футбол орқали оиласини боқади. Беш ойдан бери маош олмаяпмиз, мукофот пуллари ҳам йўқ. Раҳбарият алмашганида жамоага эътибор беришганида иккинчи ўрин учун ҳам курашишимиз мумкин эди. Жамоага келиб пул бермаган тақдирда ҳам далда берганида ҳам уларга ишониб ҳаракат қилардик. Шундоқ ҳам тўртинчи ўринни эгалладик. Эътибор етишмади. 

Аввалги раҳбарият ҳар ҳафта икки маротаба биз билан кўришарди, машғулотларимизга келарди. Ўйинлардан кейин кийиниш хонасига кириб қўллаб-қувватлаб чиқиб кетар эди. Уч ойлик қарздорлик бўлишига қарамасдан маошларимизни етаказиб бера олганди. Ўтган йили декабрь ойининг маошини 29-санада олганмиз. Ҳозир эса энди августни ойлигини оляпмиз. Раҳбарларнинг эътибори футболчиларга ишонч беради. Пул бўлмаса ҳам келяпти-ку хабар оляпти-ку деган фикр уйғонади. Бу йил бундай нарса бўлмади. Бир маротаба кўришганида ҳам Шуҳрат аканинг туғилган куни сабаб келди. Учрашганда ҳам бўлади, мен яқинда келдим деган гапдан нарига ўтмади. Ваҳоланки келганига икки ойдан ошганди. Мана ҳали ҳамон йўқ. 

Ўтган йили овқатланиш уч маҳал бўларди, уйдан келганлар ҳам кечки пайт базада овқатланиб кетарди. Бу йил шу нарса ҳам йўқ. Эртага нима бўлишини билмаймиз. "Бунёдкор" қандай жамоа эди, ҳаммани ҳаваси келарди. 2012-2013 йилларда бу ерда ўйнаганимда ҳаммаси зўр эди. 

Ҳозирги раҳбаримиз ўзи ишлаяптими? Буни билмайман. Айниддин ака билан аввал ҳам ишлаганман. Уларга салом йўллайман ва ишлаётган бўлса келиб туриб хабар олишини сўрайман",- дейди Лутфулла Тўраев.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика