Лушаннинг кейинги тақдирини ЎФФ мураббийлар кенгаши ҳал қилади

Narzulla Saydullayev
4 июн 2014, 10:58
Шу пайтгача Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келган Сергей Лушан Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига бош мураббий этиб тайинланди.
3 июнь куни «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти ва мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва Сергей Лушан клуб футболчиларига расман янги бош мураббий сифатида таништирилди. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов Ўзбекистон «Бунёдкор»ни тарк этгач, Александр Волков вақтинчалик «Бунёдкор» клубини бошқариб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Сергей Лушан футболчилик фаолияти айнан «Бунёдкор» клубида якунлаган ва мураббийлик фаолиятини айнан «Бунёдкор» клуби академиясида бошлаган эди. Шу йилнинг бошида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Лушан эндиликда «Бунёдкор» клубини бошқаради.

Сергей Лушаннинг Ўзбекистон U-19 терма жамоасидаги кейинги роли ва ўрни бўйича ЎФФ Президенти ҳузуридаги Мураббийлар Кенгаши мажлис чақиради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›