Лукас Моура: "ПСЖ мавсумни мағлубиятсиз ўтказмоқчи"

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2015, 14:30
ПСЖ ярим ҳимоячиси Лукас Моура "Тулуза"га қарши ўйиндаги ғалабадан (5:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ҳали чемпион бўлганимиз йўқ, агар шу руҳда давом этсак чемпионатни ажойиб ўтказамиз. Мақсадимиз - мавсумда умуман мағлуб бўлмай чемпион бўлиш ва тарихга кириш. Буни қилиш жуда қийин, аммо жамоамизнинг бунга қурби етади".

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Парижликлар дастлабки 13та турда 11та ғалаба ва 2та дуранг қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Fourfourtwo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›