Лукаку: "Жаҳон даражасидаги футболчиман"

Aslanov Jasurbek
25 июн 2021, 21:28
Бельгия ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўз ютуқлари ҳақида гапирди.

"Мен жуда кўп ютуқларга эришдим, лекин ҳар доим бундан ҳам кўпроғига эришишга ҳаракат қилганман. Эндиликда олдинга яна бир қадам ташлашга ҳаракат қиламан. Мақсадим — Бельгия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлиш.

Одамлар Роберт Левандовски, Карим Бензема ёки Ҳарри Кейн ҳақида гапиришганда, уларни "жаҳон даражасидаги ўйинчилар" деб аташади. Аммо мен ҳақимда гап кетганда, улар мени "яхши ўйинчи" деб аташди. Бу мени янада кўпроқ ишлашга ва кучлироқ бўлишга ундайди. Ҳозирда мен ҳам ушбу жаҳон даражасидаги ўйинчилар рўйхатига кирганман деб ўйлайман", — дея таъкидлади Лукаку.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›