Лукаку "Интер"нинг умумий гуруҳига қайтиш арафасида турибди

Оқил Абдубарноев
12 окт 2022, 19:42
Чоршанба оқшомида Ромелу Лукаку "Интер"нинг Чемпионлар Лигаси доирасида "Барселона"га қарши ўйинида ёрдам бера олмайди.

Айни вақтда бельгиялик футболчи сафга қайтиш арафасида турибди. Манбанинг хабар беришича, яқин кунларда ҳужумчининг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтиши кутилмоқда. Эҳтимол, Лукаку 16 октябрь куни "Салернитана"га қарши А Серия баҳсида майдонга тушиши мумкин. Бироқ Лукаку беш ярим ҳафтадан сўнг Қатарда бошланадиган жаҳон чемпионатига қадар ўзини зўриқтирмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Интер” учрашуви 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›