

"Челси" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку Лондон клубига ўтиши ҳақида гапирди.
"Бу тарзда кетишим керак эмасди. Ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Мен қандай "Интер"дан кетганим, мухлислар билан қандай суҳбатлашганим - булар мени ҳалигача безовта қилади. Ҳозир бу ҳақида гапиришнинг мавриди эмасдир, балки.
Аммо, ҳар доим "Интер" менинг юрагимда қолишини таъкидлаб келганман. Мен у ерда ўйнаш учун яна қайтаман. Бунга ишонаман.
Италияни жуда севаман. Ҳозир инсонларга мен аслида ёмон иш қилмаганимни айтадиган пайт. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Бироқ, ҳозир шу гапларни маълум қилишнинг айни пайти, -дейди Ромелу Лукаку.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ёзда Ромелу Лукакуни 115 млн евро эвазига сотиб олганди.



