UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  1 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  16 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  2 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мавсум энди бошланди. Мавсумолди тайёргарлик қолган жамоаларга қараганда бошқачароқ бўлгани ўйинда яққол акс этди, сабаби рақиб жамоанинг ритмига қараганда бизнинг ритм пастроқ эди. Шунга қарамасдан, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимни оладиган бўлсак, ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Хатоларни тузатиш мақсадида олдинга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди, аммо улар гол билан якунланмади. Агарда ҳужумларимиз якунига етганда, мувозанатни тўғрилашга ҳаракат қилардик. Иккинчи бўлимда ҳам юқори темпда ўйин намойиш этишга ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Учинчи гол ўтказиб юборилгач, айрим футболчилар эмоционал тарафдан ўзларини назорат қила олмаганидан бироз хафа бўлдим. Мағлубиятга қарамасдан, футболчиларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

- Ўтган йил бошида клуб фалсафаси ёш ўйинчиларни тарбиялаб, клубга етказиш эканлигини таъкидлагандингиз. Мавсумлар оралиғида эса бир нечта легионерлар таркибга жалб этилди. Бунда аввалги натижалардан қониқиш бўлмадими ёки клуб ўз сиёсатини ўзгартирдими?

- Ўтган йилги таркибдаги баъзи ўйинчилар бошқа клубларга ўтганлиги сабабли, қолаверса, таркибдаги бошқа футболчиларнинг даражасини ошириш мақсадида легионерларни жалб қилишга қарор қилдик. Уларнинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Улар келгуси ўйинларда ўзларини кўрсата олади деб ўйлайман. 

- Давралар оралиғидаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими? 

- Аввалги интервьюларимда айтиб ўтгандим, тайёргарлик борасида бироз кўнглим ранжиганди. Чунки шароитларнинг яхши бўлмагани бугунги ўйинда акс этди. Лекин бу мағлубият учун сабаб бўла олмайди. Ўз устимизда ишлаб, келгуси учрашувларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклаймман. Эндиликда "Навбаҳор"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

- Йосович ва Дамир Темиров жароҳат олганми? Улар қачон сафга қайтишади?

- Баъзи ўйинчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида жароҳат олди. Дамир Темиров ўтган йили жароҳат олганди, бу йил таркибга қўшилди. Уларнинг тикланиши учун 2-3 ҳафта керак бўлади. 

Ўйинга қайтадиган бўлсам, учрашув бошидаги икки тўп мураккаб вазиятда ўтказиб юборилди. Лекин учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди. Бироқ бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман, сабаби ўйинни қайтадан кўриб, таҳлил қилишимиз керак. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика